От кишнаган оқшом (қисса) 63-қисм

63

Кечаси бир маҳалда катта дарвоза дўқ-дўқ этди.
Елкамга чопонимни ташлаб, ташқариладим.
— Ким у бемаҳалда келган? — дедим.
Ташқаридан овоз бўлмади. Дарвоза занжири шилдир-шилдир этди. Ошиқ-мошиғи ғийқ-ғийқ қилди.
— Ҳозир, мана ҳозир! — дедим.
Бориб, дарвоза тамбасини олдим. Занжирини ечдим. Дарвозани ланг очдим.
— Эб-ей-еб-ей!
Остонада ўзимизнинг Тарлон турибди! Бир ўзи!
Камбағал илтижоли пишқирди, камбағал тумшуғини чўзди, камбағал мўлтайиб қаради.
Нима дейишимни билмадим, нима қилишимни билмадим.
— Келибсан-да… Келмасанг, оқ бутум қора куярмиди… — дея тўнғилладим.
Тарлон билан гап қўшмадим. Юзига-да қарамадим. Юзимни тескари бурдим.
— Сен ҳам одам бўлдинг-у… — дея тўнғилладим.
Биродарлар, эшикдан келган одамни кет, деб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди!
Шу боис, миқ этмадим. Гапсиз-сўзсиз ичкари юрдим.
Тарлон кетимдан эргашиб келди.

Бориб, отхона эшигини очиб турдим.
Тарлон мўмингина бўлиб келиб, отхонага кириб олди. Ичкари кириб олиб, пишқирди. Эндиги
пишқиришида кўнгли тўқлик бўлди.
Устидан занжирлаб келдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-85

АГРА ЮЛДУЗЛАР ГИРДОБИ 1 Яна ёзнинг жазирама иссиқлари бошланди. Бобур гоҳ девониомда, гоҳ кутубхонада ишлар, мудом ичи куйиб, совитилган норинж шарбати ва яхна чой ичар, ...

Юлдузли тунлар-13

3 Бобур мирзо отдан тушганда бўйи ўсиб, катта йигитларга тенглашиб қолгани билинди. Қадам олиши ҳам хийла салмоқли. Тахтга ўтирганидан бери ўтган сўнгги уч йил уни жуда тез ...

Устозим рауф парфи – сўнгги кунлар

Орадан  ўн  йил ўтгач Рауф ака ҳаётларининг сўнгги кунларини эслаш ва дард-аламларни яна юракдан ўтказиш оғирлик қилар экан.  Қолаверса, у кунлар тавсилоти бошқа кўплаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400