Бухоро ариғидан 2 яшар боланинг жасади топилди

8 август куни соат 17:21 да «102» рақамига фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб келганлигини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани Сорғун маҳалласида яшаган, 2017 йилда туғилган Ш.Н.га тегишли эканлиги аниқланган. Маълум бўлишича, бола шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан.

«Ҳурматли ота-оналар! Ёш фарзандларингизнинг хатти-ҳаракатларига эътиборли бўлинг, асло назоратдан четда қолдирманг! Очиқ сув ҳавзаларига яқин боришига йўл қўйманг. Акс ҳолда бундай бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмаслигига ҳеч ким кафил бўла олмайди», — дейилади Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmikrofon: “учта бола билан кўчада қолдим”

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан қўнғироқ қилган ва ўзининг ҳаёти ҳақида видеолавҳа юборган Шарофат Садинованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг қайнонаси учта боласи ...

Дайджест: меркелнинг оғир кунлари. мугабе ўрнига “тимсоҳ”. ид папага таҳдид солмоқда. болливуд актрисаси хавф остида

Меркелнинг оғир кунлари Ангела МеркельГермания канцлери лавозимидан кетиш ниятида эмас, дея хабар берди немисларнинг ZDF телеканали. Телеканал журналистининг каолиция тузиш ...

Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда ...