Москвадаги норозилик намойишига 50 мингдан зиёд киши йиғилди

Москванинг ададемик Сахаров шоҳ кўчасида рухсат берилган акцияга 50 мингдан зиёд киши йиғилди. Бу ҳақда “Газета.уз” сайти ёзмоқда.

Келишилган митингдан сўнг Москва марказида рухсат берилмаган юриш акцияси бошланди, ушбу акция чоғида, пойтахт ИИБ маълумотларига кўра, 136 киши қўлга олинди.

10 август куни Сахаров шоҳ кўчасидаги акция 2011 йил декабридан кейинги энг оммавий мухолифат митинги бўлди.

Тадбирга журналистлар Леонид Парфенов ва Юрий Дудь, ёзувчи Людмила Улицкая, шунингдек рэперлар Face, Ic3peak, Oxxxymiron ҳамда «Кровосток» гуруҳи келди.

Акциядан кўзланган мақсад — Москва шаҳар думасига мустақил номзодларнинг рўйхатга олинишидан иборат. Иштирокчилар Москва думаси сайловига Дмитрий Гудков, Юлия Галямина, Иван Жданов, Любовь Соболь ва Илья Яшинларнинг номзод сифатида рўйхатга олинишини талаб қилмоқда. Аввалроқ сайлов комиссияси номзодлар етарлича имзо тўплай олмаганини маълум қилиб, улар номзодини тасдиқламади.

Ушбу қарордан норози бўлганларнинг қайд этишича, кўплаб имзолар сайлов комиссияси ва амалдорларнинг хатолари туфайли яроқсиз ҳолга келтирилган, юзлаб сайловчилар мавжуд эмас деб топилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Т. норбоева “нуфузли” иивнинг “нопок ходими” таҳқирлаган аёлнинг уйига борди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Самарқандда ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёлнинг уйига борди. Қўмита раиси бу аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ваъда ...

Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов ...

Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400