Россия — Хитой  чегарасида «олтин кроссовка»ли сайёҳ қўлга олинди

Чита (Россия) божхона ходимлари Хитойга 1,8 килограм олтинни яширинча олиб ўтишга уринган россиялик аёлни фош қилди, деб ёзади «Хабар.уз».

Шунча олтини борлигини аёлнинг ўзи оёқ олишидан сездириб қўйган, буни пайқаб қолган божхоначилар дарров металл қидиргични ишга туширишган.

«Божхона текшируви пайти сайёҳ аёл умумий оғирлиги 1870,27 граммлик сариқ метални кўнгилли равишда топширди. Қуймалар унинг кроссовкаси тагчарми орасига жойланган экан», — дейилади божхона хабарида.

Топилма қиймати тўрт миллион рублга баҳоланмоқда. Аёлнинг айтишича, бунча тилла унга мерос қолган ва уларни Хитойда пулламоқчи бўлган. Бироқ олтин ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган деган гумонлар бор, чунки у қўлбола усулда қуйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиқди

14 июнь куни Бразилиянинг йирик шаҳарларини намойишлар қамраб олди. Бу ҳодисалар айни футбол бўйича Америка кубоги бошланадиган кунларга тўғри келмоқда. Намойишчилар ...

Амалдор: оқ уй мирзиёевдан ислоҳотларни талаб қилмоқда

Юқори лавозимли америкалик амалдорнинг сўзларига қараганда, Оқ уй Вашингтонга келаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни иқтисодиёт соҳадаги ислоҳотларни ва ...

Визасиз ташрифлар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг "Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил чорак ҳисобида дунё ...