Ўзбекистонга яна 20 мамлакат фуқаролари визасиз кира олади

2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида бўлиб ўтган пресс-конференцияда хабар берилди.

Визасиз режимни жорий этиш президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон 85та мамлакат билан визасиз режимга эга. Шу билан бирга, 77та давлат фуқароларида Ўзбекистонга электрон виза орқали келиш имкони мавжуд.

2020 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиладиган 20та мамлакат:

  1. Антигуа ва Барбуда
  2. Барбадос
  3. Белиз
  4. Гренада
  5. Доминикан Республикаси
  6. Мексика Қўшма Штатлари
  7. Гватемала Республикаси
  8. Гондурас Республикаси
  9. Коста-Рика Республикаси
  10. Куба Республикаси
  11. Никарагуа Республикаси
  12. Панама Республикаси
  13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
  14. Эль-Сальвадор Республикаси
  15. Сент-Винсент ва Гренадина
  16. Сент-Люсия
  17. Багам Ороллари Ҳамдўстлиги
  18. Доминика Ҳамдўстлиги
  19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
  20. Ямайка

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев владимир зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Шавкат Мирзиёев анъанавий дўстлик, ўзаро ...

Россияда ravon дилерлари сони 18 тага камайди

Йил бошидан буён Россияда Ravon дилерлари сони 18 тага камайди. Бу ҳақда “Автостат” агентлигига таяниб “Соф.уз” ёзади. Автостат хабарига кўра, 2019 йилнинг биринчи 6 ойида ...

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...