Чилонзорда дарахтларни, яшаш жойларини ҳимоя қиламан, деб одамлар ҳушидан кетяпти…

Макаренко ёзяпти: «Бугун, 13 август куни олинган бу суратда Ekskavator Exclusive компанияси вакилининг бақир-чақирига учраган аёл ерда ётибди. У ва бошқалар компания дарахтларни кесиб, уларнинг уйлари яқинида бино қуришига норозилик билдирган эди. Воқеа жойида бўлган ҳокимият вакиллари низони ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Компания кўплаб дарахтларни кесиб ташлаган. Воқеа Чилонзор-17 даҳасида, 39—40-уйлар олдида юз берган».

Яна бир видео ҳам эълон қилган Макаренко: унда ҳам Чилонзор, унда ҳам аёллар қурилиш компанияси вакилларига қарши курашиб юрибди, бақир-чақир. Буёқда эса «одамларнинг уйини бузгунча ўз бошингни буз» деган гаплар янграган селектор бўлганига энди бир ҳафта тўляпти..

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ленинграддаги дарёдан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади ...

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...

786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги ...