Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланади

Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир жойдан иккинчисига кўчиши, тўлов амалга ошириши ёки бошқа қизиқ нарсаларни топиши мумкин, бунинг учун эса, албатта, Интернет тармоғи зарур. Шундай экан, Интернетга кириш сайёҳнинг таассуротларини яхши ёки ёмон томонга ўзгартира олади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.

Мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иброҳим исроилов мижозларидан олган 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлар нималарга сарфлаган?

Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга ...

Қачон халқ бўламиз?

Кейинги пайтда «самосуд»лар кўпайиб кетгандай. Ё менга шундай туюляптимикан? Аслидаям, шундай. Ҳар икки куннинг бирида ашаддий «жиноятчи»га антиқа усулда «ҳукм» чиқарилганига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400