Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва бензин нархи ошди

Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёқилғисининг янги нархлари кучга кирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Адлия вазирлиги Телеграм-каналида хабар қилинишича, 15 августдан бошлаб аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг бир кубометри, ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлса, 380 сўм ёки 0,04 долларни ташкил этди (бунгача – 320 сўм, ўсиш 18,7%). Ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун газнинг бир кубометри 660 сўм ёки 0,07 долларни ташкил этади (бунгача – 553 сўм, +19,3%), иситиш учун – 380 сўм ёки 0,04 доллар (бунгача – 320 сўм, +18,7%).

Маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган 1 кг суюлтирилган газ учун – 1120 сўм ($0,12). Бунгача 950 сўм эди (17,8%).

Электр энергияси маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат – 295 сўм (бунгача 250 сўм) ёки $0,03 (+18%). Истеъмолчиларнинг бошқа тоифаси учун 1 кВт/соат – 450 сўм.

Ўзбекистонда 15 августдан бензин учун янги нархлар:

АИ-80 – бир литр учун 4 500 сўм ёки $0,5 (+500 сўм);
Дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм ёки $0,6 (+600 сўм);
ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр 5700 сўм ёки $0,63 (+1200 сўм).

Сўнгги бор бензин ва дизель ёқилғиси, шунингдек, газ ҳамда электр энергиясига нархлар ўтган йилнинг ноябрь ойида ошганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга кўтарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саакашвили сўроққа келишдан бош тортди

Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украинадаги “Янги кучлар исёни” ҳаракати раҳбари Михаил Саакашвили Украинада давлат тўнтариши борасидаги иш ...

Ақш хитойдан юз йил аввалги қарзни ундирмоқчи

Вашингтон раҳбарияти бир аср муқаддам Хитойда ишлаб чиқарилган давлат облигацияларидан қарзларни ундириш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар тарқатди. Гап ...

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400