От кишнаган оқшом (қисса) 67-68-қисм

67

Тарлонни миндим, сувини тушириш билан машғул бўлдим.
Кўпкариларга миниб бордим.
Борсам-да, чопмадим. Бировлар отида чопдим.

68

Вахшивордаги бир кўпкарида-да шундай бўлди.
Мағрибдаги оппоқ тоғ Керагатоғ бўлди. Керагатоғ Ҳисор тоғлари давоми.
Керагатоғни яқин деб бўлмайди. Пурвиқорлигидан бир қадам бўлиб кўринади. Керагатоғдаги майда-майда олачипорлар арча бўлди. Аслида арчалар-да майда эмас. Олисдан майда кўринади. Арчалар улкан-улкан, бўйи қайрағочдай келади. Бели одам белидай келади.
Қирлар, адирлар қор бўлди. Амирлар ўнгиридаги Қорбосди даштида қора бўлди. Этик кўмар қор бўлди.
Қорда жониворлар изи бўлди. Излар теварагида товуқ патлари сочилиб ётди. Булар тулкилар иши бўлди. Беш панжали излар бўриники бўлди.
Осмон юзи покиза бўлди.
Бошимизда кун ёнди. Кун бетига қараб бўлмади. Балиқ тангасидай-балиқ тангасидай қор учқунлари йилт-йилт этди, кўздан ёш оқизди.
Теварак моякдайин равон, супрадайин оқ бўлди. Қаер чуқур, қаер ўр, билиб бўлмади.
Кўнглимга ҳадик тушди. Улоққа оёғим тортмади. Келишга-ку келдим, энди чопайин, дедим.
Чопадиган бўлдим.
Жўра бобонинг отида чопишни азм этдим.
— Кўзингга қараб чоп! — деди Жўра бобо.
Кўнглимга янада ҳадик тушди. Телпагимни қошимгача бостириб, кўзимни кундан пана этдим.
Ичимда калима қайтардим. Супрадай оппоқ даштда уймалашаётган қоп-қора тўдага қараб юрдим.
Чавандозлар билан отлар нафаси буғланиб-буғланиб ёйилди. Отлар чопишини кўриб, отларга раҳмим келди, кулгим-да келди. Отлар оёғини қордан зўрға олди. Тор-тор одим отди. Йўртиб юраётгандай бўлди. Забтли-забтли чополмади. Оёғи қорга ботиб-ботиб қолди.
Қор, от кўзини шафақлатди, от кўзини олди.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-ғариб кўнгли

Анвар  бошқалар  каби  югурмаса  ҳам  елиб  келар  эди.  Хишткўпрукка  етканда,  катта  сув ёнидаги  ҳужра  эшигида  қўсқи1  пўстунга  ўралиб  турған  қоровул  унинг  олдиға  ...

Мeҳробдан чаён-ифлос бир мозий

Имомнинг  таъби  жуда  сустланди.  Шом  ва  хуфтан  асноларида  ҳам  ҳеч  ким  билан сўзлашмади.  Сафар  бўзчининг “Бухоройи  шарифда  неча  йил  ўқуб  келиб,  ниҳояти  ...

Юлдузли тунлар-35

6 Кечаси ёққан қалин қор ҳар бир томни, деворни, ҳар бир дарахт ва гумбазни майин оқ ҳошия билан безаб чиққан. Бобур Бўстонсаройнинг юқориги қаватидан шаҳарга қараб турибди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400