От кишнаган оқшом (қисса) 72-қисм

72

Киприк қоқмай, алп-алп одим отиб, Жўра бобонинг оти олдига бордим. Чап қўлим билан эгар қошидан олиб отландим. Шунда, ўнг қўлим ёмон оғриди…
Жиловни чап қўллаб ушлаб, тўдага юрдим. Ўнг қўлимни қимирлатмадим.
Улоғини бериб қўйган чавандоз кўнгил сўради.
— Қалай, чавандоз, бирон ерингиз лат емадими? — деди.
Кулимсираб, соғ қўлимни силтадим.
— Мижжамга-да келмади. Уст-бошимга сағал қор илашди, — дедим. Ҳамон анграйиб қараб турган қатрон кал, гапларимни-да анграйиб эшитди!
Зирқ, зирқ! Уҳ, қўлим-а, қўлгинам-а!..
Ўнг қўлимни авайлаб, қўйнимга солдим. Бир оз ором олдим.
Улоқ кўтарилди. Тўда кетидан чопдим. Беихтиёр қўлимни қўйнимдан олдим.
Зирқ, зирқ! Уҳ!..
Улоқ кимда кетди, билмадим. Отлар кетидан шунчаки чопиб бордим.
Қўлимни яна қўйнимга солдим. Жўра бобонинг отини улоққа ниқтадим. Тўриқ зор бўлиб турган экан шекилли, тўдани ёриб кирди-қўйди! Ич-ичимдан зил кетдим! Энди улоқни қандай кўтараман?
Нима қилишимни билмай, гангиб қолдим, Бовужуд, бир Саман йўлимизни ёпиб олди. Жўра бобонинг оти улоққа боролмай қолди.
Шундагина кўнглим тинчиди. Енгил нафас олдим. Саманга қараб, борингга шукур-е, дедим.
Зирқ, зирқ!..
Бошқа вақтлари ана шундай қараб турсам, улоқ мен тарафга келмайди. Келиб-келиб, улоқли айни шундай вақтда менга қараб юрса бўладими! Мен улоққа зормидим, дардим улоқмиди…
Ана, улоқ келди! Барча қараб турибди. Айниқса қатрон кал!
Мен тишимни тишимга қўйдим. Оғриқ қўлимни улоққа узатдим. Бор кучим билан бутидан чангаллаб ушлаган бўлдим. Аслида, бармоқларимни улоқ жунларига шунчаки тегизиб турдим!
Зирқ, зирқ!..
Гўё улоқни олиб кетмоқчидай бўлдим. Жўра бобонинг отига айқириб қамчи босдим.
— Ҳа, жонивор-а! — дедим.
Жўра бобонинг оти улоқдан кейинда қолиб кетди.
Мен хўжакўрсинга бош ирғадим! Қамчили қўлимни аламли силтадим. Гўё, ҳай, аттанг-а, омад кулиб боқмади, дедим. Омаддан нолиган бўлдим.
Зирқ, зирқ!..
Хайрият, хайрият-е, кўпкари соб бўлди!


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 39-қисм

Сал нарсага бармокдарини нуқиб пеш қилиб туришади тағин: Бўстон Ўркунчиевни кўр, ана, илғор, ана, ўрнак... Башарасига солиб-солиб юборсанг шу илғор тавиянинг! Бўстоннинг ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-11

Олтинчи боб Эртасига, Ажимурот мактабдан келгач, акаси билан далага, ўтин олиб келишга жўнади. Ажимуротга эшаги Қораёлни эгарлашди. Унинг эгарига арқон, ўроқ ва қўлқопларни ...

Ўзбeк ойим — оғма,  зайнабнинг дарди

6. ЎЗБEК ОЙИМ — ОҒМА, ЗАЙНАБНИНГ ДАРДИ Юсуфбек ҳожи чала-думбул табиатлик хотинининг феъли хўйини яхши билгани учун ўткан воқиъларни, яъни Отабек сирларини унга очмаслиққа ...