От кишнаган оқшом (қисса) 73-74-қисм

73

Ўзимизнинг Тарлонни миниб, уйга келдим.
— Чопиб бориб, дўхтирни айтиб келинглар! — дедим. Худойқул дўхтир бир қутича кўтариб келди. Оғриқ қўлим енгини силкиб тортди.
Мен инграб юбордим!

Зирқ, зирқ!..
Енгим ҳадеганда суғирила бермади. Шунда, Худойқул дўхтирга пичоғимни олиб узатдим.
Дўхтир енгимни пичоқ солиб айирди.
Тирсагим йўғонлиги соғ тирсагимдан учов келди! Тирсагим тирсиллаган шиш бўлди!
Худойқул дўхтир бош чайқаб-бош чайқаб, мени машинасига солди. «Хазорбоғ» совхози беморхонасига олиб борди.
Дўхтирлар шишган қўлимни бир аппарат остига қўйиб кўрди.
— Кўп қўрқманг, тирсакдан чиқибди, холос, — деди.
Қўрқармидим-е, қўрқармидим! Қўлим чиққанини отдан йиқилибоқ билиб эдим!
Биродарлар, оғзинг қора қон бўлса-да, ғанимнинг олдида тупурма!

74

Шу ётишимда йигирма кундан кўп ётдим.
Ниҳоят, дўхтирлар гипсни олди, уйга жавоб берди.
Кўнгил сўраб келувчиларга қўлимни яланғочлаб кўрсатдим. Ҳасан бобо қўлимни айлантириб кўрди.
— Эб-ей, қийшиқ-ку! — деди Ҳасан бобо.
Эътибор бериб қарадим, қўлим чиндан-да тирсагимдан қийшиқ бўлди.
— Қурбон табибга бор, нима гаплигини айтади, — деди Ҳасан бобо. Эрталаб Тарлонни миндим.
Қорахонга йўл олдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-19

Ўн иккинчи боб От ўғрилари шошилмай кетишарди. Улар отларни гоҳ йўрттириб, гоҳ йўрғалатиб боришарди. Қоронғида отларни чоптириб бўлмайди, кейин бунинг ҳожати ҳам йўқ эди. Иш ...

От кишнаган оқшом (қисса) 77-қисм

77 Милитсия машинаси эшигимизга келганини эл билди. Биродарлар, элнинг қулоғи элликта! Eл ажабланди, эл ҳадиксиради... Дув-дув гап бўлди... Биродарлар, ёмон гап, ракетадан ...

Ираклий абашидзе

АБАШИДЗЕ Ираклий Виссарионович (1909.10.11, Кутаиси губерняси Хони қишлоғи — 1992) — грузин шоири ва жамоат арбоби. Грузия ФА академияси (1960). Шоирлар:Расул Ҳамзатов, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400