От кишнаган оқшом (қисса) 79-қисм

79

Суддан қоғоз келди.
Оёғим тағин узангида бўлди, орган йўлида бўлди.
Бора-боргунимча Яратганнинг ўзига сиғиниб бордим. Шу юришимни бўлди қил энди, мени бунчалар жонҳалак қилма энди, деб бордим.
Судда одам сероб бўлди.
Бир тарафда урган бўзболалар, бир тарафда Раҳмон биродаримиз ўтиди.
Катталар юқорида бўлди.
Бўлди сўроқ, бўлди жавоб!
Урган бўзболалар айбини бўйнига олмади. Бир-бирларига тўнкаб туриб олди.
Шунда, юқорида ўтирган катталар мендан сўради. Даъволарини мендан маъқуллатиб олди.
Мен асқотиб турдим.
Бир катта Раҳмон биродаримизни сўроққа тутди:
— Айтинг-чи, нега вояга етмаган болани урдингиз? — деди.
— Урганим йўқ, калла қилдим, — деди Раҳмон биродаримиз.
— Барибир, урган ҳисобланади. Юзида жароҳат бор. Пулингизни ўғирлаган экан, яна тағин ушлаб олибсиз экан, милитсияга топшириш керак эди!
— Кучим етмади.
— Уришга етган кучингиз, милитсияга етаклаб боришга етмадими?
— Уч бирдай йигитга қандай қилиб кучим етади?
— Унда милитсияга телефон қилинг эди. Ёки, одамлрани ёрдамга чақиринг эди. Ана, кўча тўла одам!
— Одам? Қандай одам? Қани одам…
Раҳмон биродаримиз гапиролмади. Димоғи тўлиб келди. Овози ичига тушиб кетди. Енги билан кўзларини артиб-артиб олди.
— Бир соат танаффус! — деди катталар.
Ўтириб-ўтириб, қорним очқади. Чойхонага қараб юрдим.
Мен чой ичиб қайта бердим, одамлар суддан чиқиб кела берди.
Демак, суд соб бўпти, энди суд оқибатини сўрайин, дедим. Раҳмон биродаримизни қидир-дим.
Шунда, бир тўда момолар билан аёлларга рўпара келдим. Момолар сел-себор йиғлади. Пешоналарига уриб-уриб йиғлади. Тиззаларига муштлаб-муштлаб йиғлади…
Билдим, булар ана шу бўзболалар момоси бўлди, ана шу бўзболалар онаси бўлди.
Мен ана шу кўз ёшлар оқиши учун ўзимни айбдор деб билдим. Ёшлар тўла кўзларга, ёшларга беланган юзларга қараб туролмадим…
Биродарлар, бармоғимнинг қайси бирини тишласам-да оғрийди!
Оҳиста-оҳиста кетимга қайрилдим.
Тарлонимиз олдига бордим. Отланиб, қишлоққа қайтдим. «8-Март» колхозидан ўтиб, Ҳайрондарага дохил бўлдим.
Теварак майда-майда адирлар бўлди. Арғамчидай йўл бир юқорилади, бир адоқлади.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-4

Иккинчи боб Кулги хонасига у уч марта кирди. Мириқиб кулиб, ўзини тўхтатиб олгач, яна қийшиқ ва мўжизакор ойналар олдига борарди. Ана башара, ана сенга найранг! Бир умр ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди?

  (  Сўз  боши  ўрнида  )   “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак...” (Қуръон ояти). (more…)

Мeҳробдан чаён-ўпка ва ҳазил

Истиқболнинг ширин хаёллариға кўмилган ҳолда махдум аср намози учун таҳорат олар эди. Таҳоратда тартибни риоя қилиш шуннат, аммо махдум тарки суннат қилмоқда. Ҳатто ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400