От кишнаган оқшом (қисса) 83-қисм

83


Қош қорайди.
Одам одамни танимайдиган бўлди.
Бир амаллаб чап ёнбош бўлдим. Тарлон оёғини қучоқладим. Тиззасига пешонамни қўйдим.
Узалиб, олд қопқоғига шапатиладим.
Тарлон елкаларимни искади. Кейин, олд оёқларини аста-аста букди. Тарлон тиззалади!
Мен чап қўлим билан эгар қошидан олдим. Эгарга кўкрагимни бердим. Тимталаниб-тимталаниб эгарга бел бўлиб ётдим. Нафасимни ростлаб олдим. Тағин қимтиниб, оёғимни эгардан оширдим. Тарлонни қучоқлаб олдим.
Тарлон қаддини ростлади.
Шамол бошимни ялаб ўтди. Шунда, бош яланглигимни билдим. Телпагим ерда қолибди.
Тушайин дедим, тағин, минишимни ўйладим. Телпагимга қўл силтадим. Белбоғимни ечиб, бошимни танғиб боғлаб олдим.
Катта йўл четидан юрдим.
Бор бўйича қоронғи тушди. Адирлар қоп-қора соядай бўлди.
Eгарда чайқалиб-чайқалиб, кўнглим шу кечадай зим-зиё бўлиб-бўлиб, ўксиб-ўксиб бордим…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

28 июнь – гўзал ва бетакрор шоира гулчеҳра нуруллаева туғилган кун

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Тошкент қишлоқ тумани Чоштепа қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни 1956 йили олтин медал билан битирган. Унинг илк шеърлари ...

Чингиз айтматов:қиёмат 24-қисм

— Ҳар бир одам ўзига ўхшаган бошқа бирон одам устидан ҳокимлик қилиш учун ўлиб-тирилади. Сен бундан мустасно эмассан, Рим нойиби. Ҳаммадан ёмони ҳам шунда. Сен, ахир дунё ...

Дастхат (шеър)

Гўзаллик, покликдан уялиб, қисилиб, қимтиниб турасан, қоп-қора деворга суяниб, ёп-ёруғ хаёллар сурасан. Илоҳам, тонг каби юзингга ҳирсланиб, ҳезланиб боқарлар, кўзларин ...