От кишнаган оқшом (қисса) 84-қисм

84

Тарлон-ай, нима кунларга қолдинг-а?…
Тушда бўлаяптими, ё ўнгда бўлаяптими?
Сен фарқламасанг, мен фарқлай олмай қолдим, Тарлон…
Ҳалигилар қандай жонзот эди, Тарлон! Син-симбати одамга келбат беради. Уст-бошлари-да бор. Одамга майзаб гапиради, одамга майзаб кулади…
Билмадим, Тарлон, билмадим. Сен билмасанг, мен билмадим. Мен сени биламан, Тарлон. Улар мен учун бегона, Тарлон…
Аё Тарлон, сен менинг укамсан, укам.
Бўлди, мен энди уларни укам демайман. Менинг укам сенсан. Сен менинг укамсан, Тарлон. Ўзи менга ўхшайсан, Тарлон, менга… Укаси акасига ўхшайди-да, Тарлон…
Тарлон укам-ов, энди нима қиламиз? Энди, бола-чақага бориб нима деймиз? Эл сўраса нима деймиз?..
Аё Тарлон, сен менинг жиянимсан, жияним.
Бўлди, мен энди уларни жияним демайман. Менинг жияним сенсан, Тарлон. Сен менга тортдинг, Тарлон. Жиян тоғасига тортмаса, кимга тортади, Тарлон…
Тарлон жияним-ов, ё йўлда йиқилдик, деймизми? Кўзларинг бор эди-ку, десалар-чи? Ариқ лой экан, тойиб кетдик, деймиз. Бинойими, Тарлон жияним? Бўлмаса, элга эрмак, халққа шалоқ бўламиз…
Аё Тарлон, сен менинг акамсан, акам.
Бўлди, ман энди уларни акам демайман. Менинг акам сенсан, Тарлон. Ука деса дегулик, мендайин уканг бор, ака деса дегулик, сендайин акам бор, нима ғамим бор, Тарлон…
Аё Тарлон, сен менинг биродаримсан, биродарим.
Бўлди, мен энди уларни биродарим демайман. Менинг биродарим сенсан, Тарлон…
Аё Тарлон, сен менинг қиёматлик биродаримсан, қиёматлик биродарим…

1979


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Тамом)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳаммад юсуфга ўхшагим келар

Шеър ёзганида шоирлар, Замонга ҳам қарашади. Такрор-такрор сўзларини ўқиб, Маъносига ҳам қарашади. Билсанг укам шеър ёзишга, Хаваскорман даъвогарман. Қачонлардир мен ғариб ...

Юлдузли тунлар-9

2 Саҳарликни еб, йўлга тушган ёв қўшинининг олдинги тўпи кўприкка чиқа бошлаганда тонг қоронғиси ҳали тарқалмаган эди. Ёмғир тоғларда қаттиқ қуяётганлиги учун Қувасойнинг ...

Бўтакўз (иккинчи боб)

Эртаси куни одатдагидан барвақтроқ, тонготарда турдим. Кеча ўтовда ётиб ўзимча шундай аҳд қилган эдим: бор кучимни ишга солиб шундай ишлайинки, бирон киши койишигина эмас, ...