Президент Мирзиёевни янги самолётининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда Ўзбекистон президентининг бўлажак самолёти ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Буюк келажак” эксперти Rakhmad Sobirov Facebookда хабарига таяниб “Спутник” нашри ёзмоқда.

“Boeing 787-800, Dreamliner VIP, Uzbek Air Force One, Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқимизнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт Худо ҳоҳласа кўп йиллар хизмат қилади ва узоқни яқин қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади!”, – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон президенти хорижий сафарларида Boeing 767-300 самолётидан фойдаланар эди. Ушбу самолётнинг парвоз узоқлиги 6 000дан – 9000 километргача. Boeing 787-800 – эса 14 000 кмгача тўхтовсиз уча олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги музей ва археологик ёдгорликлар ёнига ҳожатхоналар қурилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ...

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 25 сўмга ошди

Марказий банк 28 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 24,99 сўмга ошиб, 8485,91 сўмга етди. 1 евро курси 66,92 сўмга ...

Деновдан дардлар: ўқитувчи ердан чиққанми? (видео)

  Биз устоз-мураббийларни турфа сўзлар билан мақташга одатланганмиз. Шарафли касб деймиз, қалбимиз меъморлари деймиз, сиз доимо ардоқдасиз, дея мавриди келганда кўкларга ...