18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида фуқаро 35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишликни айтиб, ундан 35 800 АҚШ долларини олган.
Маълум бўлишича, Ш.Т. шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган.