Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни камайтирди

2019 йилнинг январь-июль ойларида республика корхоналари томонидан 175,3 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 6,8 %ни ташкил этди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми камайди – 0,6 фоизга. 2018 йилнинг шу даврида 657,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 595,1 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди – 6,3 фоиз. 2018 йилда 650,6 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 626,4 минг тонна.

Портландцемент ҳажмида ўсиш кузатилди – 17,6 фоиз (2018 йилнинг шу даврида 4590,7 минг тонна, 2019 йилда – 5399,5).

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 33,1 фоизга камайди. 2018 йилнинг шу даврида – 2406 дона, 2019 йилда – 797.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда Бу ҳақда Туризмни ...

48 фоиз россиялик фақат озиқ овқат ва кийимга пул топа олади

Тахминан 48 фоиз россияликнинг иқтисодий ҳолати фақат озиқ-овқат ва кийим сотиб олишга етади. Уларга бошқа каттароқ нарсаларга нисбатан тўлоқ қобилияти йўқ. Бу ҳақда Росстат ...

Меҳнат мигрантлари ўзбекистон даромадлари ҳисобига профицитни таъминлаб беришди

I ярим йиллик натижаларига кўра, жорий операциялар ҳисоб танқислиги 1,1 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банки ҳисоботида айтилади. Фото: vb.kg Амалдаги ...