Журналистларга тажовуз қилган Абдурасул Ваҳобовнинг «янги қирралари» очилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг «Kun.uz» сайти журналистларига қилган тажовузидан хабарингиз бор. Айни ҳолат шу кунларда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилаётганидан ҳам воқифсиз.

«Xabar.uz» ўз манбалари орқали туман ҳоким ўринбосари фаолиятига оид муҳим нуқталарни аниқлади.

Ихтиёримиздаги ҳужжатларни гапиртирсак, Олмазор туман маъмурий судининг шу йил 18 апрелдаги қарори билан А.Ваҳобов Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг (МЖтК) 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, энг кам иш ҳақининг бир баробари (202 730 сўм) миқдорида жарима жазосига тортилган. Мазкур модда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» деб номланиб, унга кўра мансабдор энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима жазосига тортилади.

Бу ўринда гап суднинг туман ҳокими ўринбосарига тайинлаган жазо миқдорида кетаётгани йўқ. Энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солдими ёки уч баробари миқдоридами — айни пайтда аҳамиятсиз. Гап мансабдорнинг жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда қонун ҳужжатларини бузгани ва бу суд томонидан тасдиқланганида!

Бироқ тайинланган жазодан келиб чиқиб, суд мансабдорга нисбатан меҳрибонлик қилибди-ку, дейиш ҳам мумкин. Ва бунда мантиқ ҳам йўқ эмас.

Нега десангиз, А.Ваҳобов жавобгарликка тортилганидан 73 кун (!) ўтиб, уни яна маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш тўғрисида иккинчи (!) «дело» яна шу судга келиб тушади. Унда туман ҳокими ўринбосари яна МЖтК 43-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани акс этади.

Олмазор туман маъмурий суди иккинчи мартасига ҳуқуқбузарнинг «белини чиқариб» юборгудай жаримага мустаҳиқ этгандир, десангиз адашасиз. Суд уни қайд этилган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганини эътироф этса-да, жазо тайинлашда, дарҳақиқат, меҳрибонлик қилган кўринади: огоҳлантириш билан ишни тугатади!

Шахсга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ўзига хос тартиби мавжуд: енгилидан бошлаб оғирлик сари кетаверади. Энг енгили — огоҳлантириш. Муҳтарам А. Ваҳобовга келганда акси бўлганга ўхшайди: аввалига жарима, кейин огоҳлантириш!

Бунақаси кам учрайди. Нима дедингиз?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурат икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам ...

Иссиқ-кўлда 6 ёшли қизалоқни қўшниси зўрлаган

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятига қарашли Жети-Ўғуз туманида яшовчи 16 ёшдаги йигит 6 ёшли қизалоқни зўрлаган. Бу ҳақда Fakt kg сайти Иссиқ-Кўл вилояти ички ишлар ...

Тожикистонда россия рубли яна қадрсизлана бошлади

Тожикистонда Россия рубли кўтарилганидан тахминан уч ҳафта ўтиб яна қадрсизлана бошлади. «Озоди» радиоси эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банкка мурожаат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400