“Лўли” йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳар, “Қуёшли юрт” маҳалласи, Жаннатмакон кўчасида яшаган, миллати лўли (терговга оид ҳужжатларда шундай келтирилган) бўлган, 1987 йилда туғилган фуқаро Ш.О., Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг(ЖК)нинг 159-моддаси 3-қисми “б” банди, 244,1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244,2-моддаси 1-қисми билан айбланиб, унга нисбатан 1-19-1902/16-сонли жиноят иши юритилди ва у ўзига нисбатан бўлган айблов хулосаси нусхасини 2019 йил 19 июль куни олди.

“Jahon.uz”нинг ёзишича, Ш.О. етти йил давомида Россиянинг Тамбов шаҳрига бориб, “Ислом-жиҳодчилари” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, ушбу оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, жамоатнинг хуфиёна йиғилишларида иштирок этиб келган.

Шунингдек, Ш.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, июн-июль ойларида Тошкент шаҳри “Қўйлиқ” деҳқон бозорида полиз экинлари сотиш билан шуғулланувчи Т.С. билан танишиб, у билан
биргаликда ушбу ҳудудда “Ислом жиҳодчилари” диний экстремистик оқимнинг хуфиёна йиғилишларини ташкил қилиб, унда иштирок этиб,
Т.С.га Давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган диний экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган халқаро террорчи ташкилотлар ва гуруҳлар томонидан тайёрланган аудио
ва видео материалларни эшиттириш ва намойиш қилиш йўли билан тарқатиб, келажакда у билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан
“Ҳижрат” тартибида чиқиб кетиб, Сурия ҳудудига террорчилик ташкилотлари томонидан олиб борилаётган “жиҳод” номи билан ниқобланган жанговар қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Ш.О. Россиядан ўзининг доимий яшаш манзилига қайтиб келиб, “ислом-жиҳодчилар” оқимининг аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида, таниши М.Ш.нинг номига расмийлаштирилган 9.-5..-1427 рақамидан фойдаланиб, “Телеграмм” ва “Оdnoklassniki.ru” сайтлари орқали “Муса”, “Абу”, Амина”, “Абдулло”, “Абдураҳмон”, “Мустафо Ансорий” номли профиль фойдаланувчиларининг ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб, Сурия ҳудудида маҳаллий ҳукуматга қарши жанговар ҳаракатлар олиб бораётган “Таҳвид ва жиҳод котибаси” террорчилик гуруҳи таркибига бориб қўшилишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ш.О.нинг ноқонуний ишлари фош этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ношукр бўлманг! (памфлет)

Одамларга ҳам ҳайронман, индамасанг ўзларича билмадим нималарни исташадими-ей? Мана ижтимоий тармоқларда дейсизми, ёки кўча куйда дейсизми, кимни қарама ё иссиқдан нолинади, ...

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси муҳаммад алига очиқ хат

Бир раққоса тўйда “инана-нанай - инана-нанай” қилиб рақсга тушиб ўйнаб-ўйнаб келиб, уйидагиларга росса ишлаб чарчадим, деган экан. Шуни сингари Ёзувчилар уюшмаси бутун қавми ...

Миллий диалог ва глобал ҳамкорлик

Камолиддин РАББИМОВ, сиёсатшунос, Париж, Франция.   Ўзбекистон мустақил бўлгач, ҳокимиятдан бошқача фикрловчиларни давлатчиликка муаммо ҳосил қилувчи омил, куч, қатлам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400