Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Жорий йил 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида 2019-2020 ўқув йилига бағишланган Август кенгашлари ўз ишини бошлади. Бу йилги 2019-2020 ўқув йили “Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик” шиори остида ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли тизимда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўқитувчиларнинг ойликлари оширилди, иқтисод ўсишига қараб, келгусида ҳам бу иш давом этиши маълум қилинди. Шу билан бирга, педагогларга мамлакатимизда охирги 3 йилда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмай, ёшларни ватанпарвар ва мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган мутахассислар этиб таълим бериш энг муҳим вазифалардан эканлиги таъкидланди. Бугунги кунда вилоятимиз халқ таълими тизимида ҳам давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ва янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Пайариқ, Оқдарё ва Нарпай туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси ва мазкур туманлар халқ таълими бўлимларининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, Пайариқ туманидаги 6-умумтаълим мактабида ўқувчилар сони кўпайиши кутилаётганлиги сабабли Пайариқ тиббиёт коллежи биносидан 12 та синф хона ажратилди, мактаб фоеси ва синфхоналардаги таъмирталаб чироқлар ўрнига тежамкор лампалар ўрнатилди. Мактаб атрофида фойдаланиш мумкин бўлган ер майдони бегона ўтлардан тозаланиб, дарахт кўчатлари экиш режалаштирилди. Мактабдаги 19 та компьютердан мақсадли фойдаланиш учун интернет тизимига улаш бўйича аниқланган камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилади. Тумандаги 5-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мақолада қайд этилган мактаб атрофи ва стадион бегона ўтлардан тозаланиб, дарс машғулотлари олиб бориш учун тайёрлаб қўйилди. Бинонинг орқа томонида қурилган иссиқхонани таъмирлаш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди, шунингдек, 87-умумтаълим мактаби бинолари атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, ер майдони бегона ўтлардан тозаланди. Бўш турган ерларга турли дарахт кўчатлари экиш режалаштирилди. Оқдарё туманидаги 12-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари намунали ташкил этилган. Мактаб марказдан узоқлиги сабабли интернет тармоғидан фойдаланиш учун “Uzmobile” телефон аппаратлари билан таъминланган. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ҳар ойда “Uzmobile” телефон аппаратлари орқали интернет тармоғидан фойдаланишлари учун пул тўлаб борилади. Шунингдек, мактабнинг футбол майдони ён чизиқлари оҳак билан чизилиб, дарс машғулотларига тайёр ҳолатга келтирилди. Нарпай туманидаги 47-умумтаълим мактабининг кириш қисмидаги ер майдончаси ағдарилиб, ЛАНДШАФТ усулида гуллар экилди. Фойе ва синфхоналардаги ёритгич чироқлари ўрнатилди. Компьютерлар сақланадиган хона деразаларига оқ матолар илинди. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича мактабда ўқувчи-ёшларга ахборот технологияларини ўргатиш мақсадида жадвал асосида мавжуд 16 та замонавий компьютерлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Мактаб кутубхонасидаги китоблар белгиланган тартибда жойлаштирилиб, газета ва журналлар сақланиши талаб даражасига келтирилди. Спорт инвентарлари спорт залига жойлаштирилди. Ёшлар жадвал асосида спортнинг барча турлари бўйича шуғулланмоқда. Тумандаги 50-умумтаълим мактабида ёшлар компьютер хонаси ва спорт залидаги инвентарлардан унумли фойдаланмоқда. Мактабдаги 27 дона компьютерлар 2 та синфда жойлашган бўлиб, ишчи ҳолатида. Wi-Fi орқали интернетга уланган. Мактабдаги 360 нафар ўқувчиларнинг 48 нафари тўгаракларда иштирок этишмоқда. Мактабнинг 9х18 ҳажмдаги спорт зали қайта таъмирдан чиқарилиб, жиҳозланди. Ушбу спорт залида спортнинг бадиий гимнастика, волейбол ҳамда бошқа спорт тўгараклари ишлаши учун барча шароитлар яратилган. Ушбу тўгаракларда ўқувчиларнинг бўш вақларини мазмунли ўтказиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Ўқувчилар 4 та гуруҳга бўлиниб, тўгаракларга қатнашмоқда. Кечки вақтларда қишлоқ ёшлари ҳам ушбу спорт залидан фойдаланмоқда. Келгусида бу каби камчиликлар такрорланмаслиги учун юқорида номлари келтирилган умумтаълим мактабларининг масъул ходимлари қатъий огохлантирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Когонда мактаб директорининг масъулиятсизлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Когон туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...