Китоб туманидаги нонвойхона ёниб, 19 ёшли йигит вафот этди

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва нонвойхонасининг 60 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда яшаш уйи нонвойхонасида 50 кг маиший газ баллоннинг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, чақнаш оқибатида нонвойхонада бўлган 1994 й.т. фуқаро Т.С., 1999 й.т. фуқаро Б.М., 1994 й.т. фуқаро О.Р. ва 2000 й.т. фуқаро Н.Ж.лар куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида 2000 й.т. фуқаро Н.Ж. вафот этган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб бормоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда фейсбук ва ютубга қўйилган тўсиқлар олингани айтилмоқда

Бугун, 15 январдан Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» ҳеч қандай VPNсиз яна ишлай бошлади. Барчага маълум бўлганидек бу мамлкатда бир неча ойдан буён ушбу ижтимоий ...

Туркманистон президентининг онаси «хизмат кўрсатган гиламчи» унвони билан тақдирланди

Туркманистонда президент Сердар Бердимуҳамедовнинг онаси «Хизмат кўрсатган гиламчи» фахрий унвони билан тақдирланди. “Нейтрал Туркманистон” давлат газетасининг ёзишича, бу ...

​​ ўзбекистон «интернети эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирди

Freedom House ноҳукумат ташкилоти анъанавий «Интернетдаги эркинлик» тадқиқоти натижаларини эълон. «Интернетдаги эркинлик» рейтинги дунёнинг 65 мамлакатида экспертлар ўртасида ...