Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.

Spot’нинг ёзишича, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида – 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, ҳозир эса 72 фоизга қадар кўтарилди.

Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ – агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.

Бундан ташқари, электромобиллар олиб киришга божхона тўловлари ва акциз солиғининг ноль ставкалари ўрнатилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Nestle ўзбекистондаги иккита заводини сотди

Nestle Uzbekistan МЧЖ мамлакатда бир нечта корхоналарини Lactalis компаниясига сотилганлигини маълум қилди, деб ёзади «Саф.уз» сайти. Nestle Uzbekistan ва Lactalis ...

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...