Ғофуржон Мирзаев: Биз иккинчи Америка бўламиз

Аҳолиси Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келиб қўним топган Сирдарё вилояти Америкага қиёсланди. Бу ҳақда 22 август куни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев I Халқаро инвестиция форуми доирасида журналистлар билан мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Форумда вилоят ҳокими мамлакатдаги иқтисодий жиҳатдан қуйи ўринларда турувчи Сирдарё вилоятига раҳбар этиб тайинланиши ҳақида гапириб берди.

«Сирдарё чўлларини обод қиламан, деб водий, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, қўйингки, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларидан аҳоли вакиллари келган. Шунинг учун кўпчилик менга ушбу вилоятда ишлаш қийин бўлади, деб айтганди. Мен уларга, демак, биз иккинчи Америка бўлар эканмиз-да, деб айтганман. Сабаби Америка ҳам турли минтақалардан келганлар жамоасидан ташкил топган», — деди Мирзаев.

Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро инвестиция форумида 200 дан ортиқ хорижий компания раҳбарлари иштирок этмоқда. Ушбу форумда 200 миллион доллардан ортиқ инвестицион ва экспорт шартномалари имзоланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 11 та маъмурий ҳудуд мавжуд: 3 та шаҳар ва 8 та туман. Аҳолиси кўп миллатли бўлиб, 840 мингга яқин киши истиқомат қилади.

Ғофуржон Мирзаев 2016 йил 15 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...

Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун ...

М.а. мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк) Индивид ва унинг сиёсатдаги роли. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400