Самарқандда мактаб биноларини таъмирлаш учун 95,5 миллиард сўм сарфланди

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами 1220 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд.

Зарафшон газетасининг ёзишича, жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 49 та мактабларда 95,5 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 1 та янги мактаб биноси қурилмоқда, шунингдек, 34 та таълим муассаси реконструкция ва 14 та мактаб мукаммал таъмирланмоқда.

Бугунги кунгача 47 та таълим муассасида қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Шунингдек, жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”  дастурига биноан 27 та таълим масканларида 47,1 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 306 та умумий ўрта таълим мактабларининг қозонхоналарини алмаштириш ва таъмирлаш учун 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Швеция чиқиндисиз қолибди

Яқиндагина шов-шувга сабаб бўлган янгилик, Швеция хукумати ўзларида чиқинди қолмаганидан, қўшни давлатлардан олиб келишаётган экан. Тасаввур қилаяпсизми, бутун дунё чиқиндини ...

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ...

Самарқанддаги зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин шаҳарчаси, Истиқлол кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда. «Xabar.uz» сайтининг ёзишича, 2 октябрь куни тонгда ушбу ҳолат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400