Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик Дарлис Пересни 28 сонияда мағлуб этди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Мексиканинг Эрмосильо шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ғиёсов колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (34-5-2, 22 КО) қарши рингга чиқди. WBA International чемпионлик камари учун кечган, 10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Раунднинг 28 сонияси ортида қолган бир паллада Ғиёсов томонидан чап қўлда берилган кросс зарбадан сўнг рақиб ерга қулади. Рефери саноғи якунланига қадар Перес ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд қилинади.

Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. Шунингдек, у 7-марта муддатидан олдин ғалабани тантана қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулла қодирий адабиёт ҳақида

  Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Тузилган жумлани ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи ...

Самарқандда 4 нафар фарзандни онаси ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда “human.uz” нашри ...