Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинади ва шаҳарнинг янги ҳокими таништирилади.

Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.

У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди. 

Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан олган, бош вазир у охирги марта огоҳлантирилаётганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Омурбек бабанов фракция етакчиси лавозимини тарк этди

Омурбек Бабанов «Республика – Ата-Журт» фракцияси етакчиси лавозимини тарк этди. Мазкур фракция депутати Алиярбек Абжалиевнинг маълум қилишича, бу борадаги қарор 13 ноябрь ...

Барча мухолифат ташкилотларини ҳамжиҳатликка чақираман!

Ҳурматли мухолифат етакчилари ва фаоллар! Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган авторитар тузум халқнинг тинкасини қуритмоқда. Халқимизнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. ...

 бмт: россия украинага қилинган ҳужумни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москванинг Украинага ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди. АҚШ ва Албания ҳаммуаллифлари бўлган резолюцияни кенгашнинг 11 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400