Андижон шаҳрига Баҳромжон Ҳайдаров ҳоким бўлди

26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистондаги оммавий норозиликлар туфайли ўзбекистон ва қозоғистон чегарасида чекловлар жорий этилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Даут Ата” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилиб, автомобиллар ва одамларнинг ўтиши тўхтатилди. Бу ҳақда 2-июль куни Қозоғистон Миллий ...

Пахтачи ҳокими воҳид раҳимов ишдан олинди, унинг ўрнига музаффар ҳамдамов тайинланди

Бугун халқ депутатлари Пахтачи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Zarnews.uz сайти хабар берди. Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра, Пахтачи тумани ...

“агар уруш бўлса, биз ақш билан бирга бўламиз”

Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид, “Россия ва Украина ўртасида уруш чиқса, АҚШнинг ёнида бўламиз” деди. Ташқи ишлар вазири телевидение орқали баёнот берди. Унинг сўзларига ...