Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз‘нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган.

Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ошкор этилмаётган бўлса-да, Дилмурод Раҳматуллаев ва бир аёлнинг ётоқдаги суратлари оммага сиздирилди (ушбу суратлар таҳририятда мавжуд), деб ёзади манба.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ишловчи  Г.Ё. ва Дилмурод Раҳматуллаев ўртасида муносабатлар оммага ошкор бўлиши ҳокимнинг обрўсига путур етказган.

Г.Ё. ва унинг яқин қариндоши Д.Ё. мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ноқонуний аралашиб, маъмурий ресурсларидан фойдаланишга уринган. Шундан сўнг, Д.Ё. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганди.

Айни пайтда ушбу хабарларни расман тасдиқлаш имконияти йўқ, деб ёзади Тўғри.уз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​фарзандингиз ўқийдиган синфда ўқувчилар сони кўпми?

Қизим бугун ҳам мактабдан хафа бўлиб келди. Тарих дарсида доскага чиқишга вақт етмагани учун ўқитувчиси кейинги дарсда сўрашини айтибди. Қизим кечаги дарсда фаол иштирок ...

Дод солсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам сизга ёрдам бера олмайман

Анча кунлардан бери электр таъминоти корхонасига фуқаролар келади. Ҳамма қарздор фуқарода ҳар куни пеня қўшилиб қарзи яна кўпайиб бормоқда. Бугун бир пенсионер аёл келди. ...

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...