Аршин молчидаги “бир калла қанд” ҳақида

“Аршин молчи” (“Аршин мал алан”) номли озарбайжон фильмини кўрмаганлар бўлмаса керак. Ушбу ажойиб кинокомедия ўзбек тилида ҳам кўп намойиш этилган ва анча шуҳратга эришган.

Шу фильмда айтиладиган бир гап ўзбеклар орасида ҳам иқтибос даражасида машҳур бўлиб кетган: “Иккита мулла, уч сўм пул, бир калла қанд”. Бу гап одатда тўй ўтказиш қийин эмаслигини тушунтириш учун ишлатилади.

Лекин, кузатишларим бўйича, таржимада бу гапдаги бир маъно нозиклиги тушиб қолган. Бунинг натижасида бу гапни ишлатадиганлар “бир калла қанд” қисмига келганда, “калла”ни қанднинг ўлчов бирлиги деб ўйлайди. “Бир калла қанд”, “уч калла қанд” дегандай.

Аслида эса “каллақанд” – бу қанднинг бир тури. Озарбайжонча – kəlləqənd (“кяллягянд” ўқилади), форсча “сарқанд”нинг таржимаси. Озарбайжон тўйларида каттакон тоғсифат қанд бўлаги тайёрланади – торт йўқ замонларда у ёшларнинг лабини шакартот қиладиган асосий ширинлик ҳисобланган, яъни келин-куёв торт ўрнига бир-бирига каллақанд едирган.

Бундай қанд тайёрлангач, майда бўлакларга бўлиниб, чой билан ичилган. У ҳозиргидай чой ичида эритилмай, тишлаб ейилган: қанддан битта тишлайсан – чойдан битта ҳўплайсан. Тартибли рафинад ва уни чой ёки қаҳва ичида эритиш кейинчалик Россиядан кириб келган одатлардир.

Каллақанд билан боғлиқ қизиқ бир нарса бор. Ҳофиз Шерозийнинг ушбу байтини билсангиз керак:

Агар он турки шерози ба даст орад дили моро,
Ба холи ҳундўяш бахшам Самарқанд-у Бухороро.

(Агар кўнглимни шод этса ўшал Шерозни жонони,
Қаро холига бахш этгум Самарқанд-у Бухорони).

Худди ҳозир ўтмишдаги баъзи фактлар ёқмаганида, уларни ўзгартиришга ҳаракат қилганимиздай, қадимда ҳам шунга ўхшаган кайфиятлар ҳукм сурган. Ҳофиздан сўнг асрлар ўтгач, Самарқанд ва Бухоро зиёлилари “Ҳофиз Самарқанд ва Бухородай гўзал шаҳарларни бунчалик паст баҳолаши мумкин эмас эди” деб, “асл” вариантни ўйлаб топишган. Уларнинг айтишича, Ҳофизнинг “оригинали” мана бундай бўлган эмиш:

Агар он турки шерози ба даст орад дили моро,
Ба холи ҳундўяш бахшам се сарқанд-у ду хурморо.

(Агар кўнглимни шод этса ўшал Шерозни жонони,
Қаро холига бахш этгум уч каллақанд-у икки хурмони).


Эльдар Асанов

Манба:Асанов формати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Ўзбекистон илк бор берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси 7-15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон киносаноати вакиллари учун йирик тадбирлардан бири – Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан ...

«шум бола»даги эрига хиёнат қилган аёл ёки «келинлар қўзғолони»даги қайнонасига қарши чиққан нигора нега танқид қилинмайди?

Ўзбекистондаги телеканалларда эфирга узатилаётган ва кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлаётган турк сериаллари ҳақида «Sevimli TV» мутасаддиси фикр билдирди. Лола Шоимова, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400