Блогерлар Президент билан учрашди бироқ Самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ қилди. Сабаби, “Шарқ тароналари”ни очилиш маросимига Самарқанддан биронта блогер қўйилмади. Журналистлар кира олдими ёки йўқми билмайман, деб ёзади телеграмдаги “Бугуннинг гапи” канали.

ОАВ га яратилган шароит умуман қониқарсиз. Йўқ, бу ерда гап қорин ғами ёки ётоқхона ҳақида кетмаяпти, зеро улар ҳақида ёзса ҳам ёзгулик муаммолар етарлича, шунчаки айнан Самарқанддан аккредитациядан ўтган журналистлар ва блогерларга берилган бейжик бир тийинга қиммат нарса бўп чиқди ва бу бейжик билан фақат Матуот марказига кирса бўлади. Эшигида қоровул йўқлигини инобатга олсак, масалан мен Матбуот марказига шу бейжиксиз ҳам кира олар эдим.

Ундан қолган жойларда бу бейжикни бир тийинлик аҳамияти йўқ. Ҳамма жойда қандайдир рўйхатлар ишлаяпти. Ўша рўйхатларни эса ҳар кимлар тузаяпти.

Масалан, Президент учрашган блогерларни олайлик. Уларнинг бир қисми хорижлик блогерлар. Озроқ қисми эса ўзимизникилар. Аммо, нега улар орасида Самарқанддан ақалли биронта блогер йўқ. Ҳаммаси Тошкентдан олиб келинган блогерлар. Уларнинг орасидаги машҳурроқларига эътирозимиз йўқ, аммо ҳеч ким танимайдиган блогерларни кўриб, роса аламларим келди. Тўғрида, буёқда биз қанча илтимослар қилдик, тайинли жавоб бўлмасада, Тошкентдан кимлардир ҳеч ким танимайдиган блогерларни бу тадбирга олиб келса, албатта алам қилади.

Умуман олганда Тошкентдан олиб келинган блогерлар кимни таклифи билан келган, уларни таклиф этганларни фаҳм-фаросати нега самарқандлик блогерлардан ҳам 1-2 тасини таклиф этишга етмади?

Нега Самарқанддан берилган бейжик ҳеч қаерда ўтмайди?  Раз ҳеч қаерда ўтмас экан, унда нега бейжик беришган?

Бейжикни нега простуха қилиб худди туманда ўтадиган тадбирларда ишлатиладиган бейжиклардай қип ясашган?

Саволларим жуда кўп. Лекин жавоб берадиган одам йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...

Ўзбекистон бўйлаб 3 минг нафар бола рисоладагидек таълим ололмаяпти

Бугун Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг брайль ...

О. назарбеков: “бирорта ўзбекистонлик йўқки, тожикистонда қариндоши бўлмаса”

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Озодбек Назарбеков Тожикистонга қилган сафари вақтида маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан, хусусан ...