Оскар учун ўзбек фильмларидан номзодлар саралаши бошланди

Ўзбекистон Оскар қўмитаси 1 октябрь куни нуфузли «Оскар» киномукофотининг «Энг яхши хорижий бадиий фильм» номинациясига ўз номзодини таклиф қилади. «Оскар»нинг 92-тақдирлаш маросими 2020 йил 9 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Оскар қўмитаси дунёнинг 90 давлатини ўз ичига олади, энди уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу қўмита Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан тузилган ва АҚШ киноакадемиясида рўйхатдан ўтказилган.

Оскар қўмитаси сайтида Ўзбекистон миллий фильмларидан аризаларни қабул қилиш учун регламент эълон қилинган. Аризалар 27 августдан бошланади ва Тошкент шаҳар, Муқимий кўчаси, 8-уйда қабул қилинади (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари).

12 сентябргача қўмита фильмларни намойиш қилиш бўйича кинематографларга консультациялар беради. Танланган кинолар 13-14 сентябрь куни кўриб чиқилади. 16 сентябрда эса номинацияга муносиб кўрилган битта фильм танланади.

Саралашда тўлиқ метражли бадиий фильмлар ва 40 дақиқадан кам бўлмаган хронометражлар қатнашади. Энг муҳими, кинофильм инглиз тилида бўлмаслиги керак.

Шунингдек, номзод фильм телевидение ёки интернетда эълон қилинмаган бўлиши, DVD сифатида тарқатилмаслиги талаб этилади. Кинотанловларда қатнашган картиналар инобатга олинади.

Фильм 2018 йил 1 октябрдан 2019 йил 30 сентябрга қадар прокатга чиқарилган бўлиши керак.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Комил холмуродов мирзачўлга ҳоким бўлди

1 ноябрь куни халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўтказилди. Холмуродов Комил Адҳамович Сессияда вилоят секторлари ...

У бўлган-бу бўлган, тайёр кутубхона йўқ бўлган…

Республика ишчи гуруҳи Наманган вилояти Норин туманидаги ўрганишлари чоғида “Кўкмозор” маҳалла фуқаролар йиғини Зебо Ҳолиқова кўчаси 39-уйда жойлашган Наманган вилояти Ўрта ...

Қирғизистон томони чегарада навбатлар кескин қисқарганини тушунтириб берди (видео)

8 ноябр кунги маълумотга қараганда, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтиш пунктида атиги 40 га яқин юк машинаси қолди. Сўнги кунларда НЎПда навбатлар кескин камайди, ...