Дилмурод Раҳматуллаев ўзига нисбатан бўхтон бўлаётганини айтди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев видеомурожаат қилди. У ўз мурожаатида унга нисбатан тарқалаётган хабарларни “уюштирилётган бўхтонлар” деб атади ва бу хабарларни “лаънатлаши ва қоралаши”ни айтиб ўтди. 

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда мен билан қандайдир мулоқот, мурожаатлар тўғрисида гап кетяпти. Бу албатта ғирт ёлғон, бўхтон. Бу Андижон шаҳрини, вилоятимизни, шу билан бирга вилоят раҳбарларининг обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни лаънатлайман, қоралайман. Агарда мард бўладиган бўлса ушбу мурожаатни эшитгандан сўнг мен билан боғланиши ёки суҳбат ўтказиши мумкин. Мен ҳеч ким билан боғланганим йўқ, бу масалада галашганим ҳам йўқ. Бу ҳам менга нисбатан уюштирилаётган навбатдаги бўхтонларнинг бири деб ўйлайман, – деди собиқ ҳоким.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар ...

Ўзбекистонда «бюджет» ишчилари ёппасига пахтага чиқарилди

Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятларида мактаб, коллеж, лицей ўқитувчилари, боғча тарбиячиларининг пахта теримига ётоққа жўнатилаётгани хабар қилинмоқда. ...

Бирортаси мажбурликдан эмас! ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг "Тиббиёт ҳодимлари кам ойликка ишлашлари ватанпарварликларидандир" деган гапини ўйлаб кўрсак, жуда кўп нарсани "мажбурликдан' эмас,  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400