Бизга мурувват керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди

Яқинда ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлган Яккабоғ туманидаги тадбиркорнинг дўкони маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қандай бузилган бўлса, шундай қайтадан тиклаб берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.


Аммо ҳокимият томонидан қайта таъмирланди, деган иддаолар ўз исботини топмади.

Тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг ўғли Шарофиддиннинг хабар қилишича, воқеадан икки кунлар кейин туман ҳокими ўринбосари бошчилигидаги одамлар келиб дўконнинг мажбурий бузилишини айтиб, уст қопламаси ва эшик ромларини қўпориб ташлаган эди. Одамларнинг қаттиқ норозилигига олиб келган кейинги воқеалар ҳукумат даражасида кўриб чиқилиб, бу ишлар ноқонуний эканлиги аниқланди ва адолат қайта тикланди.

Шарофиддиннинг таъкидлашича ҳали адолат тўлиқ тиклангани йўқ.

«Кимдир дўконимизни ҳокимиятдан келиб таъмирлаб беришди, деган гапларни тарқатибди. Аслида ҳокимият одамлари ўзлари бузган нарсаларни жойига қўйди, холос. Қолганини, яъни дўкон фасади ва пардозлаш ишларини ўз ҳисобимиздан 20 миллион сўмга яқин маблағ сарф этиб, амалга оширдик. Ўша кунларда бизнинг мулкимизга катта зарар етди, албатта. Қайта тиклаб бўлмайдиган нарсаларни энди суд орқали ундиришимизга тўғри келади. Умуман, бизга ҳокимиятнинг муруввати керак эмас, ўзимизнинг кучимиз етади. Фақат ҳозир тергов ишлари давом этаётгани учун отамизни эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада ушлаб туришибди. Падари бузрукворимиз уйга қайтса, шу ердан туриб ҳам тергов ишларида иштирок этса, адолатдан бўлар эди», — дейди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди

АҚШнинг Forbes журнали энг бой 400 америкаликнинг 2017 йилги рўхатини чоп этди. Янги рейтингдан ўрин олган энг омадсиз киши АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди. Сабаби, у бир ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка ...

Германиялик инвестор термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги ...