Жамолиддин Муҳаммаджон:Юртимни тарк этишни таклиф қилишди

Мени ички ишлар бўлимига олиб борган кунлари, суҳбат асносида нега соқол масаласи кўтарилса фақат Сурия ё Афғонистонни мисол келтирасизлар? Нега Сингапур, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларни эсламайсизлар, дедим. Масалан; Англия, Германия, АҚШ каби давлатларда соқолли кишилар парламентда ҳам бемалол ўтирадилар, уларнинг соқоли зарарсиз ахир, дедим. Америкадаги мактаб, коллежларда ҳатто намоз ўқиш учун хоналар ажратилган, десам. Унда бориб Америкада яшанг, дейшди.

Кетиб, бошқа ерда яшашга имкониятим доим бўлган, лекин мен кетишдан кўра қолиш ва ислоҳ қилиш тарафдориман.
Президент Шавкат Мирзиёев, дунёга тарқаб кетган ўзбек олимлари, врачлар, физик ва бошқа соҳа мутахассислари Ватанга қайтишлари учун озмунча ҳаракат қилдими? “Қор ёғсин, оқ қор” деган гапларни айтишди.
Бугун кетганларни қайтариш ўрнига, борларни кетказишга уринаётганлар ким ўзи? Улар нимани ният қилишган?

Жамолиддин Муҳаммаджон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Ўзбекистонда ҳайит намозига 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ...