Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш.

Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, қайси соҳа ёки тармоқ бўлмасин, уни қуруқ гаплар, реалликдан узоқлашиб кетган рақамлар билан кўкка кўтармай, мавжуд муаммолар ечими ҳақида бош қотирилган мақбул кўринади. Масалан, бу йил узумнинг барори йўқ.

Боғбонлар, хонадон соҳиблари билан гаплашсангиз, токдан деярли ҳосил ололмаганини айтади. Бозордаги нарх-навоям буни исботлаб турибди.

Сабаби, баҳор серёғин келиб, узум ҳосилига жиддий таъсир кўрсатди. Дўл ва жалалар энди гулдан чиққан мевасини тўкиб ташлади. Ундан омон қолганларини эса зараркунанда ҳашаротлар, тушуниб бўлмайдиган касалликлар йўқ қилди. Хуллас, помидорга қирон келтирган омиллар энди бошқа экинлар, мевалардаям сезиляпти.

Шунинг учун узум сайллари кўпчилик соҳибкорларнинг кўнглига сиққани йўқ. Намойишнинг катта қисмини эса винобоп навдаги узумлар эгаллагани ҳам сал ғалати.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...

«алибобо»ни ўзбекистонга олиб келаётган йигит

Фикримни «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилмоқда» жумлалари билан бошламоқчи эмасман. Балки «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилаётгани»дан унумли ...

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...