Жомбой туманида халқ таълимини ривожлантириш учун умуман маблағ сарфланмаган

Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларини жорий таъмирлашга жами 24,4 миллиард сўм шундан, маҳаллий бюджетдан 20,4 миллиард сўм, ҳомийлардан 2,5 миллиард сўм ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағлар йўналтирилган, деб ёзади “Зарафшон” нашри.

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг 1 ва 2-чоракда бюджет тушумларини орттириб бажарилган қисмидан халқ таълими соҳасини ривожлантиришга 7 миллиард 170,6 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бу борада энг кўп маблағ Нарпай ва Оқдарё туманларида эканлигини кўриш мумкин. Жумладан, ушбу туманларда мос равишда 1 миллиард 205,9 миллион ва 725,1 миллион сўм маблағ халқ таълимини ривожлантириш учун сарфланган.

Пастдарғом ва Ургут туманларида энг кам кўрсаткич қайд этилган – 100 ва 198,7 миллион сўм. Жомбой туманида эса йилнинг ўтган олти ойи давомида халқ таълимини ривожлантириш учун бир сўм ҳам маблағ ажратилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд (давоми)

"Самарқанд – дунёдаги энг гўзал шаҳар."  Браун Марсел, буюк Француз адиби, ”Буюк Темур”китоби муаллифи. Дунёнинг пойтахти-Самарқанд.  Эдгар Аллан По, буюк америка ёзари, ...

Қирғизистон ҳукумати:мамлакатга келиб кетганларнинг 1%и гина хитойлардир

Қирғизистонга келиб кетган чет элликларнинг 1%ни гина хитойларни ташкил қилади.  Бу ҳақда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Боронов бугун ҳукумат мажлисида ...

Украинада жасадлар сони ортиб бормоқда

Украина пойтахти Киев ҳудудида содир бўлган Россия ҳаво ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган Бородянка вайроналари остидан яна 7 нафар тинч аҳолининг жасади топилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400