Мексикадаги барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Веракрус штатидаги Коацакоалкос шаҳрида жойлашган барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда.

Жабрланганларнинг 9 нафари куйиш жароҳатлари билан касалхонада қолмоқда. Уларнинг айримлари оғир аҳволда. Ҳукумат ҳужум иштирокчиларини қидирмоқда, аммо ҳозирча бу ҳеч қандай натижа бермаган.

Воқеа 28 август куни юз берган. Номаълум шахслар дастлаб бар биносини ўққа тутган, кейин эса унинг ичига ёнувчи суюқлик солинган идишлар ташлашни бошлаган. Оқибатда кучли ёнғин келиб чиққан.

Тахминларга кўра, содир этилган ҳужум ортида «Ҳалисконинг янги авлодлари» наркокартели турган бўлиши мумкин. Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор фожиа юзасидан Бош прокуратура томонидан пухта тергов ўтказилишига ваъда берган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда? нега ҳалиям 5%лик давлат божи кучда?

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала. Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда ...

Буёғи нима бўлади?

Шерзод Қудратхўжаев ва Татьяна Зокирова қарама- қаршилиги давом этмокда. Энди Татьяна Зокирова ўзининг тўғридан-тўғри хақорат қилинганлигини даъво қилмокда.  Шерзод ...

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...