Рикардо Луна Флоресни боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ерга қулатди

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (2-0, 2 КО) яна бир чиройли ғалабасини тантана қилди.

Калифорниянинг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида у мексикалик Рикардо Луна Флоресга (22-7-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилди. Саккиз раундга мўлжалланган мазкур жанг биринчи раунддаёқ ўз якунига етди. Мелиқўзиев дастлабки раундда Флоресни икки марта жигар қисмига берган кучли зарбалари туфайли ерга қулатди. Натижада ҳакам раунднинг 2:13 сонияси ортда қолганида соф нокаут қайд этди.

Бу натижа орқали Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қуддусдаги тўқнашувларда 40 га яқин фаластинлик жароҳатланди

Қуддусда фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 42 киши жароҳатланди. Уларнинг 20 дан ортиғи шифохонага етказилганини Фаластиндаги Қизил Ярим ...

Ўзингиз ислоҳ қилган дххга ўзингизнинг кучингиз етмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Ҳурматли Шавкат Миромонович, яқинда Туркияда чоп этиладиган етакчи иқтисодий нашрлардан бири "Derin Ekonomi" ...

Маҳалла аёллари нима дейди?

Оҳангарон шассеси бўйини ободонлаштириш ишлари кутилмганда жонланиб кетди. Аввал ёзганимиздек, атрофларига тўсиқлар ўрнатилди, ўрталарига манзарали дарахт кўчатлари ...