Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга  полковник унвони топширилди

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони топширилди. Бу ҳақда «Дарё»  хабар бермоқда.

Тадбирда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев 2 нафар ходими — подполковник Зоир Алиқулов ҳамда подполковник Фурқат Ражабовларга Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 август кунидаги буйруғига кўра полковник унвони берилганини маълум қилган.

Дилшод Турсунбоевнинг айтишича, республика миқёсида 9 нафар ИИБ ходими полковник унвонига муносиб кўрилган. Шундан 2 нафари Қашқадарё вилоят ИИБ тизимида фаолият юритувчи ходимлар ҳисобланади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган Президент фармонига мувофиқ мукофотланган қашқадарёликларни тақдирлаш маросимида Зоир Алиқуловга «Содиқ хизматлари учун» медали топширилди.

— Бугунги кун мен учун жудаям қадрли бўлди. Боиси, бугун туман ҳокими сифатида Президентимиз эътирофига сазовор бўлиш баробарида, Ички ишлар вазирлиги томонидан полковник унвонига ҳам муносиб кўрилдим, — дейди Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов. — Демакки, бу менга янаям масъулият юклайди. Бундан кейин икки карра кўп ишлашим, ишончни оқлашим керак.

Маълумот учун, Зоир Алиқулов туман ҳокимлигига қадар вилоят ИИБ тизимида фаолият олиб борган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачининг дастлабки хулосалари эълон қилинди

12 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи ...

Соқол ва ҳижобга рухсат. аммо, лекин, бироқ…

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўтган йилларда мамлакатда диний эркинликларнинг чеклаб келинганини эътироф этган. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400