Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар қанча саси хуш бўлмасин) ўзбек хонандасининг русча қилган хониши-ю, ёт муғомига монанд янграган олқишларга тикилиб, лол-у ҳайрон бўлиб ўтирибман. Бундай “авж” қўшиқларни айнан мустақиллик байрамида айтилиши нечоғлик тўғри? Дунёвий байрамларда ғайрихонишларни қанча бўлса тинглаш мумкиндир, бироқ…

Узум кесаётган бобойнинг, пушта тешалаётган момойнинг, ҳовли супураётган келинчакнинг ё бўлмаса, даладан мол ва қўй ҳайдаб қайтаётган болакайнинг… ҳаттоки маҳалла раисини ўз хонасидаги “ғичир”лаб қолган курсисида тебраниб опера тинглаб ҳузурланаётганини минг уринмай кўз ўнгимга келтиролмадим. Йўқ, бу ҳол яна қанча давом этиши мумкин?

Азизлар, каминанинг ҳолатини тўғри англагайсиз. Байрам куни кимнингдир кайфиятини бузиб, дилини хуфтон қилиб қўйиш фикридан мутлақо йироқман. Бегона тилли элатларга, ўзга урфли миллатларга, буюклиги бизникидан сал фарқлироқ бўлган халқларга ва уларнинг турлича одатларига асло ғайрлигим йўқ. Асло!

Аммо… кенг бағирнинг ҳам сарҳади, чегараси борлигини унутмаслик керак.

Ватандошлар, барчангизга тобеликдан ОЗОДЛИК, қулликдан ҲУРЛИК, қарамликдан МУСТАҚИЛЛИК байрами муборак бўлсин!

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...

Диплом ишини ёзиш нархи қайси олийгоҳда қанчалигини биласизми? 

АУДИТОРИЯ. Ҳамма навбатдаги дарс бошланишини кутаяпти. Бир ўқитувчимизнинг тоби қочган экан, дарс битирувчи курс билан қўшиб ўтказиладиган бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400