Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Артур Григорян бугунги кунда ўзбек боксчилари ичида кимни энг кучли деб ҳисоблаши ҳақида гапирди.
“Мен учун Шаҳрам Ғиёсов бугунги кунда ўзбекистонлик боксчилар ичида биринчи рақамлидир. У рингда ўзини жуда яхши тутади ва ишончли жанг қилади. У келажаги порлоқ боксчи”, – деди Артур Григорян.