Тўрақўрғонда “Lacetti” ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннахр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А.лар шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди. (more…)

Бугун ўзбекистон банкларида эркин вальюта харидлари бошланди

Марказий банк 5 сентябрдан бошлаб, 1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатини 4210 сўмдан 8100 сўмга туширди. Бу ҳақдаги қарор банк сайтида эълон қилинди. Бу ўтган ҳафтадаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400