Бизга “Мангу полк” ва “Георгий лента”си ярашоврадию Жадидларни хотирлаш шолпиллаб қоладими?

Шу йилнинг 31 август куни кўпчилик ёшларимиз томонидан Шахидлар хиёбони зиёрат қилинганидан сўнг, Шайҳонтоҳур тумани Ички Ишлар бўлими ва Бўстонлиқ тумани Ички Ишлар Бўлимига чақирилиб, соат 19:00 дан бошлаб, 3-4 соат давомида сўроққа тутилган.

Ижтимоий тармоқларда фаоллиги билан оммага яхши таниш бўлган ўзбек ёшларининг 10 таси байрам куни ички ишлар идорасида сўроқ қилинганлиги ҳақидаги хабарлар эса чет эл ахборот агентликлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали оммага тарқатилмоқда ва қизғин бахс ва мунозараларга сабабчи бўлган мавзуга айланмоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан савол-жавоб қилинган ёшларимизга қуйидаги мазмунда саволлар берилган:

«Нега Алихонтўра Соғунийни зиёрат қиляпсизлар – у ўзбек эмаску»

«Мустақиллик учун бошқа одамлар курашган – буларнинг алоқаси йўқ»

«Уйғурларни нега қўллаб-қувватлаяпсизлар»

«Нега ўзбек тилини давлат тили деб кўтараяпсизлар»

«Нима учун чет элда ўқигансизлар – сизларга ўзбек олий ўқув юртлари ёқмайдими»

Мен сизларни тушунмайман, нима учун хар йили 9 май куни расмий хокимят тақиқлашларига қарамай “Мангу полк” каби тадбирларни уюштирадиганларга, юртимизни босиб олган Чор Империясининг империалистик рамзи бўлган  авлиё Георгий лентасини тарғиб қилинишига кенг тарқатилинишига хечнарса дейилмайдида, жадидларни хотирлашга, уларни қабрларини зиёрат қилишга борган йигитларга қанақадур сиёсий подтекстлар билан тўсқинлик қилинади? Мустақиллик байрами куни уйида тинчгина байрам шодиёналарини нишонлаш ўрнига 3-4 соат давомида, кечасигача ички ишлар бўлимида ёшларнинг сўроққа тутилиши, боз устига ҳар йили ва истаган пайтда бориб зиёрат қилиб юрган ўзбекнинг буюк зиёли олимларининг қабрини зиёрат қилишлари айнан Мустақиллик байрами куни ман этилиши ва ички ишлар ходимлари томонидан сиёсий митинг даражасида сифатланиши жуда ғалати.

Ватанпарварлик деганда биз нимани тушунамиз? Байроқ кўтариб машинадан чиқариб олиб, қичқириб юришними? Ўз тарихини, кимлигини, юртнинг озодлиги, халқнинг онги юксалишига хисса қўшган буюк сиймоларни унутмаган ёшлар, мени назаримда ўша байроқ ўғирлаб ўйин кулгу қилиб юрганлардан минг чандон ватанпарвардир. Қани, нега ўша вандалларни бирортаси қўлга олиниб жазога тортилмади? Бюджетга 150 млн сўм зарар келтирган “байроқдорлар” қонун бузувчиси эмасу ўз тарихини унутмаган, қардош халқ учун жон куйдирган 10 та ўзбекни мард йигити қонунбузарми шунда?

Мен Ўзбекистоннинг хар бир фуқароси давлат тарихини ва тилини билиши шарт деб хисоблайман. Ўз тарихини унутмаганлиги ва уни ёд этиб туриш бу жиноят эмас, бу –  фахр!

Мени дойимгидай Ўзбекистонни халқаро имиджини яхшилаш билан шуғуланувчи йигит қизларга ачиниб кетаман, улар худди домино доначаларидан улкан бино барпо этишни бошлашадию, кимдур келиб шарақ этиб бузади буни. Гоҳ Самарқандда итларни ўлдириб бутун дунёга гап бўлади, гоҳ юрт ватанпарварларини байрам куни сўроқ қилади… Бардам бўлинглар шу йўлда ишлаётган ёшлар…

Ушбу масала юзасидан тегишли органлардан изоҳ кутамиз.

Ҳа айтганча, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидагилар! Солла яхшими? Чарчаб қолмаяпсизларми жавлон уриб меҳнат қилиш иммитацияси билан? Президент куни кеча демократик жараёнларда фаол қатнашишни айтиб ўтди партияларга, блокнотларга ёзиб олдингизлар. Агарда тўлиқ сиёсий импотенцияга учрамаган бўлсангизлар, ушбу мавзуни сизларга узвий боғлиқ томони бор ва бу йўналишда депутатлик сўровлари билан чиқиб, ўзингизни кўрсатадиган пайт келди! Шашка бўйича чемпионат уюштириб қўйиб ундан ортмаётган бўлсангизлар… майли тушунамиз.  (Сарказмга чўкиб кетган смайл)

Нурбек Алимов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона вилоятининг қува туманидан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» ...

Ёзёвонда банкдан 100 минг доллар ўғирланди

5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланган, деб хабар қилди «Газета.uz». ...

Баадан бухорога 5 050 000 сўм миқдорида ноқонуний товар олиб киришга уринган фуқародан божхона тўловлари ундирилди

Бирлашган Араб амирлигининг “UMAR M.D” (FZE) корхонасидан ўз юк машинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 5 050 000 сўмни ташкил этувчи автомобиль эҳтиёж қисмларини Бухоро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400