Ўзбекистон Тожикистонга 71,8 миллион куб метр газ етказиб берди

Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ олди. Шу йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг умумий ҳажми қарийб 71,8 миллион куб метрни ташкил этди. 

Тожикистон Статистика идораси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистондан 9,8 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган.

Ҳозирги кунда Тожикистонда ўзбек газининг истеъмолчилари асосан саноат корхоналари ҳисобланади.

«Газ етказиб бериш олти йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтатиб қўйилганлиги сабабли, биз мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич кўпайтириш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», – дея таъкидлаб ўтишган «Тожиктрансгаз» компаниясидан.

Ўтган йилнинг апрель ойи бошида олти йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга етказиб берила бошланди, деб хабар қилмоқда Азия-Плюс.

Ўзбекистон «кўк ёқилғиси»нинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, у умумий ҳажмнинг қарийб 80 фоизини олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“шифохонада мутлоқ антисанитария, дори-дармонлар йўқ ва ҳамширалар томирни топа олмади”

  "Ҳурматли Озодлик, 27 апрель кечаси соат 12 да юрак хуружига учраб, оғир аҳволга тушган онамни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани шифохонасига олиб бордик. Тез ёрдам ...

Ўзбекистонлик аёл тожикистонда шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди Ўзбекистон фуқароси Г.А.ни шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Asia-Plusга асосланиб  Дарё нашри ёзмоқда. ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400