Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичли мактабларнинг ярми Самарқандда

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўз ишини Самарқанддан бошлади. Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда халқ таълими вазири ва Бош вазир ўринбосари қатнашди.

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳининг фаолияти Самарқанд вилоятидан бошланди.

Вилоят ҳокимлигида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Охирги, қуйи, паст ўринлар…

Мажлисда таъкидланишича, дунёга машҳур олимлар, буюк мутафаккирлар, етук сиёсий арбобларни тарбиялаган, нуфузли маданий-маърифий, иқтисодий салоҳиятга эга бўлган вилоят бугун таълим соҳасида ортда қолмоқда, вилоят мактаблари эса таълим сифати кўрсаткичлари бўйича республика рейтингида охиргилардан – 13-ўринда.

Самарқанд вилоятида мактаблардан бирортаси Ўзбекистондаги энг кучли мактаблар қаторидан жой эгалламаган. Аксинча, вилоятдаги 10 мактаб мамлакатдаги энг оғир, кўрсаткичлари жуда паст 20 мактаб қаторидан жой олган. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган талабалар сони бўйича ҳам Самарқанд вилояти қуйи ўринларда экани айтилган.

Халқ таълими вазири йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг аъзолари йиғилганларга таништирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўқитувчиларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди. Олий, биринчи ...

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг ...

Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400