Пахтакор халқ жамоасими, ёҳуд қандай “пахтакор” миллатга айландик…

Бир нарсани доим кўп ўйлайман. Биз қандай қилиб “пахтакор миллат”га айлантирилганмиз? Нега бундай деяпман. Чунки, Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича, тан олиш керак, етакчи давлатлар қаторида, лекин якка-ю ягона эмас. Пахта бошқа ерларда ҳам ўсади. Мексика, АҚШ, Ҳиндистон ва хоказо.

Лекин уларда биздагидек катта эътибор ва ташвиқот қилинмайди. Бизда пахта тарғиботи ўтган асрнинг 50-йилларидан ва балкида, ундан олдинроқ бошланган. Ҳатто шу даражага етдикки, бутун бир футбол жамоаси Пахтакор дея номланди. 60-70-йиллардаги пахта вас-васалари эса катта экологик фожиа келтириб чиқарди. Футбол жамоасининг Пахтакор дея номланиши, уйлар деворларининг, идишлар, чойнак, пиёла, ликопча ва лаганларнинг пахта гуллари билан безатилиши ва уларга “миллий” руҳ берилиши мустабид совет ҳукуматининг Ўзбекистонни пахта плантациясига айлантириш йўлидаги психологик ҳужум ҳаракатлари эди. Кўпинча касб тақозоси билан музейларни айланганда, ХХ асрдан олдинги безаклар, идишларни кўп учратаман. Ҳали бирортасида пахта гулли безакларни учратмадим. ХХ асрда совет ҳукумати бизни шу даражада “пахтакор” миллатга айлантирдики, бундай тавқи лаънатдан ҳалигача қутулолмай юрибмиз. Улар бизни пахтадан бошқа нарсани қила олмаслигимизга боплаб ишонтиришди. Ҳалигача, пахтадан бошқа нарса қўлимиздан келмаслигига ишонадиганлар талайгина. Энг аламлиси пахтадан келадиган “катта даромад”нинг халқ ҳаётини яхшилаганини ҳали кўрмадик.

Эй, ўзбек эли! Ишонманг, биз пахтакор халқ эмасмиз, бизнинг қўлимиздан фақат пахта етиштиришгина келадиган миллат эмасмиз. Биз дунё тараққиётига, илм фанига маёқ бўлишга лойиқмиз. Аммо, бунга ўзимизни ишонтиришга эриша олмадик, йўл қўйишмади.

Манба: Ostonov Minbari

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эътиборсизлик – ҳалокатнинг илк манзили

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ...

Японияда айбсиз айбдор бўлган ўзбек йигити

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим ...

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...