Ўзбекистонда доллар ишлаб топган бўлсангиз – сўм оласиз

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" ...

Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ...

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...