Тошкентда Суд раиси ёрдамчиси собиқ Ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди

“Jahon.uz” нашри ишончли манбасига таяниб ёзишича, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, 1964 йил 18 май куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида туғилган, тошкент шаҳар Сирғали тумани 5-мавзе, 11-уйда яшовчи Рустам Эргашев томонидан аввал уйқу дори билан ожиз аҳволга олиб келиниб, кейин бошига тош билан уриб ўлдирилди.

Рустам Эргашев Обид Шомақсудовдан савдо учун бир неча маротаба 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул сўраб келгани айтилмоқда.
У ушбу пулларнинг 4 минг АҚШ долларини қўлга киритгач, Обидни жисмонан йўқ қилиш, яъни уни ўлдириш ва унинг моддий бойликларига эгалик қилишни хоҳлаб қолгани айтилмоқда.

Марҳум Обид Шомақсудовни “ўтиришга” таклиф қилган Р.Эргашев унга уйқу дори бериб, уни ожиз аҳволга олиб келиб, автомашинаси билан Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳудудида чуқурликка ташлаб кўмиб юборган.

О. Шомақсудовни кўмиб юборишдан аввал Р.Эргашев тош билан унинг бошига бир неча маротаба уриб ўта шафқатсиз муносабатда бўлган.
Р.Эргашевнинг бу жиноятни содир этишида унга, 1966 йил 13 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Чоштепа кўчасида яшовчи Аманов Бахром ёрдам бергани маълум бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг доллар пора олганлиги сабаб узоқ муддатга қамоққа йўл олди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Суд ҳукми: “шаршара” колбасасига эшак гўшти қўшилгани “экспертиза йўли билан тасдиқланмади”

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди “Шаршара” колбаса цехига эшак гўшти олиб келиниб¸ маҳсулотларга қўшилгани бўйича очилган шов-шувли иш бўйича 2018 йил 21 ...

Сомалидаги меҳмонхонада бомба портлаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

13-июль куни Сомалининг Кисмайо шаҳрида жойлашган меҳмонхонада бомба портлаши ва ундан сўнг содир бўлган отишмалар оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бомба портлаган меҳмонхонада ...