Эрон Форс кўрфазида навбатдаги кемани қўлга олди

Эрон чегарачилари Форс кўрфазида ёнилғи контрабандасида гумон қилинган, бортида 12 та филиппинлик бўлган кемани қўлга олишди. Бу ҳақида шанба куни Хормозган вилояти ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Хосейн Деҳки маълум қилди, дея  Reuters агентлиги хабарига таяниб, “Таржумон.уз” ёзмоқда.

«Амалиёт давомида чет эл кемаси қўлга олинди. Унда 283,900 литр контрабанда ёқилғиси топилди», – дея Деҳкининг сўзларини IRIB Broadcasting Corporation келтирди. Унга кўра, «кемада 12 Филиппин фуқароси бўлган.»

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Эрон чегарачилари Уммон кўрфазида еттита балиқ овлаш кемасини қўлга олишган эди. Экипажи 24 нафар чет эллик бўлган кема Эрон қуролли кучларининг элита бўлинмалари томонидан балиқ овлаш учун қирғоқдан рухсат этилган масофага риоя қилмагани учун ушланганди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 19 июль куни IRNAнинг хабар беришича, Британия байроғи остида сузиб юрган Steno Impero танкери Ҳормуз бўғозида автоматик танитиш тизимининг қабул қилувчисини ўчириб қўйгандан сўнг қўлга олинган ва огоҳлантиришларга жавоб бермаган эди. Маълумотларга кўра, танкер «халқаро қоидаларни бузганлиги учун» ҳибсга олинган ва текшириш учун қирғоққа олиб борилган. Компания раҳбари, танкернинг эгаси Эрик Хонеллнинг айтишича, гуруҳ Ҳиндистон, Литва, Россия ва Филиппиндан келган 23 кишидан иборат бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...

Москва: лифтда рус қизини қучоқлашга ҳаракат қилган муҳожир қамоққа олинди

Фото:interesnoznat.com Россияда полиция лифтда 29 ёшлик қизга ёпишди дейилган 35 ёшдаги ўзбекистонлик фуқарони ушлади. Бу ҳақида “Москва” агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ...

Ўзбекистонга кимлар визасиз келиши мумкин – тивдан батафсил маълумот

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистонга кимлар визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот эълон қилди.  Хабарда айтилишига ...