Норвегияда «аҳмоқлар» учун пиёдалар йўлакчаси яратилди

 

 ахмок Норвегиянинг кичик шаҳарларидан бири саналган Эрйеда ўзига хос пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Унинг ўзига хослиги шундаки, йўлакчадан ўтаётганда пиёдалар аҳмоқона қилиқлар қилиши мумкин. Бу ҳақда, Британиянинг Mail Online нашри  хабар ёзмоқда.

Ушбу йўлакча Британиянинг машҳур «Монти Пайтон» деб номланган комедия шоуси мухлислари томонидан яратилди. Шоуда ҳам шунга ўхшаш жараён тасвирланган эди.

Гап шундаки, афсонавий шоунинг чиқишларидан бирида кўрсатув қаҳрамонлари мамлакат вазирликларида ишловчи мансабдорларнинг аҳмоқона юришларини  кўрсатган. Эндиликда, Норвегиянинг шимоли-шарқидаги митти шаҳарча аҳолиси қамоққа олиниш хавфидан чўчимаган ҳолда ўз кумирларига тақлид қилиши мумкин.

Аҳмоқона юраётган персонажлардан бири акс этган ушбу йўлакчани апрель ойида маҳаллий арт-гуруҳлардан бири – Kreativeteket яратган. Норвегиянинг NRK телеканали журналистлари томонидан тайёрлаган лавҳалардан кўриш мумкинки, маҳаллий аҳоли ушбу янгиликдан жуда мамнун.

Аммо айрим мансабдорларнинг сўзларига кўра, йўлакча ҳайдовчи ва пиёдаларнинг чалғишига сабаб бўлади. Шу сабабли ҳам уни яқин орада олиб ташлашлари мумкин. Айни вақтда «зебра»нинг кейинги «тақдир»и номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни ...

Наманганда нимадир портлагани (ёки гумбурлагани) аниқ — одамлар эшитган, деразалар зириллаб кетган. лекин нималиги ҳали ҳам номаълум

Наманганда 6 декабрь куни қандайдир портлаш (гумбурлаш) овози тарқалган. Кимдир буни газ-заправканинг портлаши овози, яна кимдир эса Мингбулоқдаги нефть конидаги портлаш деб ...